Ўқув семинари ўтказилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолиятининг 120 йиллигига бағишлаб «Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси ҳафталиги» чора-тадбирлар режаси доирасида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари Нукус шаҳар бўлинмаси таркибидаги таълим муассасаларида тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган эди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 23 апрель куни Нукус шаҳар 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари Нукус шаҳар бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги, «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонунлари, «Меҳнат кодекси», «Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси»нинг аҳамияти ва мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида ўқув-семинари ўтказилди.

Ўқув-семинарда мактабнинг бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти аъзолари иштирок этди.

Ўқув-семинар иштирокчиларига юқорида қайд этилган қонунларнинг, кодекснинг мазмун-моҳияти, ходимларнинг муносиб меҳнат шароитида ишлашида тутган ўрни, бугунги кунда ходимларга яратилаётган имконият ва қулайликлар, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида олиб борилаётган ишларга кенг тўқталиб ўтилди.

Семинар давомида Ўзбекистонда касаба уюшмалари фаолиятининг 120 йиллигига бағишлаб тарихий манбаларга таянган ҳолда тайёрланган тарқатма материаллар иштирокчиларга тарқатилди.

Шунингдек, ушбу мактабнинг ҳуқуқшунослик асослари фани ўқитувчиси Г.Имолатдинова томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси бўйича кенг маълумотлар берилиб, иштирокчиларга кодексда қўшимча киритилган ўзгартиришлар ҳақида кенг тушунча берилди.

Ўқув-семинар давомида иштирокчилар саволлар бериб, ўзларига тегишли маълумотлар олиб, семинарнинг мазмунли ўтишида фаоллик кўрсатди.

Шу каби ўқув-семинарлар, учрашувлар шаҳримиздаги бошқа таълим муассасаларида режа асосида давом эттириб борилади.