2022 йил 25 март куни «Тахиатош ИЭС» АЖ да жамоа шартномаларининг 2021 йилнинг бажарилиши якунларига бағишланган меҳнат жамоатиниг конференциялари бўлиб ўтди.
Конферецияда Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ўринбосари С.Тухтаев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси ўринбосари М.Данияров, «Тахиатош ИЭС» АЖ директори Ф.Халилаев, «Тахиатош ИЭС» АЖ молия бўлими мудири Р.Джуманиязов, «Тахиатош ИЭС» АЖ касаба уюшмаси қўмитаси раиси Н.Абдуллаевлар қатнашди.
Конферецияни «Тахиатош ИЭС» АЖ директори Ф.Халилаев ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси Н.Абдуллаевлар жамоа шартноманинг 2021 йилда бажарилиши бўйича ҳисобати тингланди.
Ҳисоботларда жамоа шартномалар орқали акциядорлик жамиятлари жамоа шартномаси орқали корхона ишчи-ходимларининг даромадлари оширилишига, улар учун муносиб меҳнат қилиш ва дам олиш шароитларини яхшиланишига, ижтимоий-иқтисодий, хуқуқий масалаларда ва меҳнат соҳасига оид норматив-хуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришда иш берувчи билан ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш. Ходимларнинг меҳнатини мухофаза қилиш, яъни ишлаб чиқариш цехларида улар учун ечиниб-кийиниш, ювиниш ва овқатланиш хоналари билан таъминлаш, махсус кийим-бош ва ҳимоя воситалари билан таъминлаш, оғир ва зарарли меҳнат шароитларида ишлаётган ишчи-ходимларни сут ва ювиниш воситалари билан таъминлашга катта эътибор қаратилганини ва бу борада ижобий ишлар амалга оширилганини айтиб ўтди.
Меҳнат жамоасининг Конферецияга қатнашган Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ўринбосари С.Тухтаев сўзга чиқиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг устувор йўналишлари ва улар асосида амалга оширилаётган тизимли ишлар тўғрисида меҳнаткашларга батафсил маълумотлар бериб ўтди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: