Тараддуд олди тадбирлар

Жорий 2025 йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатига 120 йил тўлади. Шу муносабат билан туман(шаҳар) ва ташкилотларда сана доирасидаги тадбирлар, шунингдек, соҳада кўп йиллар фаолият юритаётган фидойилар билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлимида нуронийлар иштирокида, шунингдек, Чимбой тумани 22-сонли мактабида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Чимбой туман бўлинмаси таркибидаги корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган касаба уюшмаси аъзолари иштирокида ўтказилган тадбирлар ҳам айни шу мавзуга бағишланди.

Тадбирда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон кенгаши раиси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгашидан ҳудудларга бириктирилган вакиллар, бошланғич касаба уюшма ташкилоти аъзолари, фаоллар ва нуронийлар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар тизимда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишларни эътироф қиларкан, касаба уюшмаларининг фаолиятига муносиб баҳо беришди.

Кўтаринки тарзда ўтган тадбир якунида иштирокчилар ўз саволларига масъуллар томонидан батафсил жавоблар олди.