Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазирлигида 2023-2025 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасининг 2024 йил давомида иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси томонидан ижроси бўйича умумий йиғилиши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазирлиги касаба уюшма қўмитасининг 2020 йилнинг февраль ойидан 2025 йилнинг февраль ойи оралиғида ишлаган фаолияти тўғрисида ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Бунда Ўзбекистон транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ўринбосари Султонов Баходир Фазилович, Ўзбекистон транспорт йул ва капитал қурилиш,қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Палуаниязова Гулмира Турганбаевна иштирок этдилар.
Йиғилишда вазирлик ва касаба уюшмаси ўртасида тузилган жамоа шартномаси бандларининг ижроси бўйича ҳар икки томоннинг ҳисоботлари тингланди. Жамоа шартномаси бандларининг 2024 йилда бажарилиши қаноатлантирарли деб қарор қабул қилинди. Шундан сўнг вазирлик касаба уюшма қумитасининг ҳисобот сайлови юзасидан кун тартибидаги 2020 йил феврал ойидан 2025 йил феврал ойи оралиғида бажарилган ишлар бўйича иш берувчи ва касаба уюшмаси комитети ҳисоботлари тингланди Шунингдек йиғилишда бошланғич касаба уюшмаси комитети таркиби ва бошланғич ташкилот раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.
Йиғилиш кун тартибидаги, масалалар бўйича масъулларнинг ҳисоботлари ўқиб эшиттирилиб, масалалар мухокама қилиб олинди. Ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: