Қорақалпогистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хожалиги вазирлиги ва “Қаракалпақ Цемент” МЧЖ да 11-ноябр – «Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» муносабати билан ходимлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахасиссиси Дилдора Ходжаева ва Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бошлиғи Гулмира Палўаниязова иштирок этди ва 11-ноябр «Ўзбекистон касаба уюшмалари» куни сифатида расмий белгиланиши ҳақида созлаб, байрам билан барча ходимларни табриклади.
Шунингдек, иш жойларида меҳнат шароитларини, жумладан зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларини, меҳнат жараёнларининг оғирлиги ва тиғизлигини ҳамда асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилигини баҳолаш, шунингдек, меҳнат шароитларини қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлаштириш мақсадида иш ўринлари меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан давра суҳбати иштирокчиларига тушунтиришлар берди.
Ҳозирги кунда юртбошимиз томонидан мамлакатимизда яратиб берилаётган шароитларга алоҳида эътироф этилди.
Тадбир давомида касаба уюшмалари фаолияти ҳамда ишлаб чиқаришга доир амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича ҳам сўз юритилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: