Ҳурматли Президентимиз томонидан 2020 йил 23 ноябрьда Ўзбекистон Республикасиниң ЎРҚ-648-сонли «Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўгрисида»ги қонун қабул қилинди. Ўнга кўра, 11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни деб белгиланди. Бу янгилик юртимиздаги олти ярим милионндан ортиқ касаба уюшмалари аъзолари томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди.
Давлатимиз раҳбарининг нодавлат ва нотижорат ташкилотларга, шу жумладан, Бош қомусимизда жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилган касаба уюшмаларига бўлган эътибори натижасида мамлакатимизда 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни сифатида кенг нишонлаб келинмоқда.
11 ноябрь – “Касаба уюшмалари куни”ни белгилаш доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан «Инсон қадри учун, эл юрт бахти учун!» ғояси доирасида шу йилнинг 7 ноябрь куни Қорақалпоғистон давлат ёш томошабинлар театрида республика раҳбарлари, меҳнат фаҳрийлари ҳамда касаба уюшмалари фаоллари иштирокида тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Сенатор, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раислари ҳамда вазирлар иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан 2024 йил иш режасига шунингдек, «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» чора тадбирларига мувофиқ касаба уюшмалари Устав талабларидан келиб чиқиб амалга оширилган ишлар юзасидан айтиб ўтилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сон Қарори асосида хотин-қизларнинг муаммолари “маҳаллабай” ўрганиб чиқилиб, “Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича 452 та фуқаролар йиғинларида 2020-2024-йилларда 181 952 нафар хотин-қизларга амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан 16 нафар меҳнат фаҳрийлари ва касаба уюшма фаоллари Қорақалпоғистон Республикаси давлат мукофатлари билан тақдирланди.
Шунингдек, 11 ноябрь – “Касаба уюшмалари куни”ни байрами муносабати билан юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳамда аҳоли турмуш даражасини оширишга, меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга ҳамда уларнинг саломатлигини тиклашга, маданият ва спортни ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси учун бир қатор фаоллар Фаҳрий ёрлиқлар ҳамда совғалар билан тақдирланди.
Байрам тадбири кўтаринки руҳда бўлиб ўтяпти. Тинч элга байрамлар ярашади. Мана, неча кундирки касаба уюшмалари куни республикамиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Бунда албатта, муҳтарам Президентимиз ташаббусининг ўрни алоҳида. Бугунги кунга келиб, касаба уюшмалари том маънодаги халқнинг ишончини қозонаётган тизимга айланди. Қолаверса, Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган одилона сиёсат ҳалқимизни рози қилишдан иборат ва бу сиёсат ўзини тўла оқламоқда, – дейди меҳнат фахрийси Х.Ермагамбетов.
Тадбир санъаткорлар ижросида концерт дастури билан давом этти.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: