ОБОДОНЛАШИРИШ ИШЛАРИ ҚИЗҒИН

Маълумки, 2024 йил 29 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳасини амалга оширишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Лойиҳа доирасида жорий йилнинг баҳорида 125 миллион тупга яқин кўчат экиш режалаштирилган бўлиб бу борада Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти тасарруфидаги Қорақалпоғистонда фаолият юритаётган оромгоҳларда мавсумолди тайёргарлик ишлари ва баҳорги кўчат экиш, ободонлаштириш ишлари кенг миқёсда олиб борилмоқда. Биргина «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида яқиндагина ўтказилган ҳашар тадбирларида барча оромгоҳлар янги кўчатлар билан бойитилиб, мавжудларига шакл берилди. Жумладан, “ Оқ кема” оромгоҳида 470 та, “Орол болалари” да 120 та, “Оқ кабутар” да эса 151 тадан, “Айдин жол”да 150 та, шунингдек, “Турон” ва “Орол” оромгоҳларининг ҳар бирига 190 дан ва 60 дан зиёд мевали, манзарали кўчатлар қадалиб, турли ифор таратувчи анвойи гуллар экилди ҳамда теварак-атроф, йўлаклар тозаланиб, янгича тусга кирди. Мазкур ташаббусда оромгоҳ ходимларининг меҳнати алоҳида бўлиб, ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик билан ўтгани боис ҳудуд атрофи гўзалликка бурканди.

Ободлик кўнгилдан бошлангани каби “Оқ кема” оромгоҳидаги ободонлаштириш ишларидан кейинги кўриниш нафақат кўзни қувнатади, балки дилингда хушнудлик уйғотади,-дейди ҳашарчилардан бири.

Шунингдек, ҳудудий департамент томонидан мавжуд оромгоҳларда 2024 йил ёз мавсумига тайёргарлик ишларини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ шакллантирилгани иш унумдорлигининг янада ошишига хизмат қилади.