ТОВОН ПУЛИ ЎНДИРИЛИБ БЕРИЛДИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Фердерациясининг меҳнат инспекцияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзяк тумани тиббиёт бирлашмасида 2013 йил бўлиб ўтган иш вақтидаги бахтсиз ходиса юз бериши натийжасида вафот эткан У.Қосекееванинг қаромиғида қолган 2008 й.т., фарзанди У.Базарбаевага тўланиши керак бўлган товон пуллари шу кунгача хисоблаб тўлаб берилмаганлиги маълум бўлди.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.2005 йилги «Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» ги 60-сонли қарори билан тасдиқланган қойдоларнинг IV-бўлим 26-бандида Ходим меҳнат жароҳатига боғлиқ ҳолда вафот этган тақдирда, иш берувчи марҳумнинг қарамоғида бўлган меҳнатга лаёқатсиз, шунингдек ўн олти ёшга тўлмаган шахсларга ёки марҳум вафот этган кунгача ундан нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга, марҳумнинг вафотидан сўнг туғилган фарзандига, шунингдек ота-оналаридан бирига, умр йўлдошига ёки оиласининг ишламайдиган ва вафот этганнинг 3 ёшга тўлмаган болалари, укалари, сингиллари ёки набиралари парвариши билан банд бўлган бошқа аъзосига зарарни тўлаши шарт деб қайд этилган.

Касаба уюшмалари меҳнат-техник инспекторининг сай-харакати туфайли У.Базарбаевага тўланиши керак бўлган 17 134 346 сум маблағ товон пуллари Қораўзяк туман тиббиёт бирлашмаси хисобидан тўлаб беришига эришилди, ва фуқора меҳнат инспекциясига уз миннатдорчилик билдирди.