20-февраль куни У.Халмуратов номидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт марказида 2022-2024 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиши ва 2024 йил учун қўшимчалар киритиш буйича меҳнат жамоасининг конференцияси булиб ўтди, конференцияда Марказнинг бош шифокори Э.Р.Абдуллаев ва касаба уюшма кўмитаси раиси Б.Абдижамиловаларнинг ҳисоботлари, ижтимоий меҳнат комиссиясининг далолатномаси эшитилди. Конференцияда Ўзбекистон Соғликни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси Л.Байбосынова иштирок этди.
Шунингдек, Республика фтизиатрия шифохонасида 2022-2024 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиши ва 2024 йил учун қўшимчалар киритиш буйича меҳнат жамоасининг йиғилиши булиб ўтди, йиғилишда шифохонанинг бош шифокори З.Н.Тигай ва касаба уюшма кўмитаси раиси Б.Кошкинбаеваларнинг ҳисоботлари, ижтимоий меҳнат комиссиясининг далолатномаси эшитилди. Йиғилишда Ўзбекистон Соғликни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ҳисобчиси Е.Курбанов иштирок этди.
Шу куни Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий маркази Қорақалпоғистон филиалида 2023-2025 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиши ва 2024 йил учун қўшимчалар киритиш буйича меҳнат жамоасининг конференцияси булиб ўтди, конференцияда филиалнинг директори Г.Аширбекова ва касаба уюшма кўмитаси раиси К.Мадияровларнинг ҳисоботлари, ижтимоий меҳнат комиссиясининг далолатномаси эшитилди. Конференцияда Ўзбекистон Соғликни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашинг Қорақалпоғистон Республикаси буйича меҳнат техник инспектори П.Абдиязов иштирок этди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: