Бу галги учрашувда хардоимгидан янгича йондашилди. Учрашув жойи эса мажлислар зали эмас театр, маъруза ўрнига спектакль, ёшлар билан мулоқотга эса нафақат рахбарлар балки халқ артисти ва маданият ходимлари иштирок этишди.
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқа театри 21 февраль куни ҳар доимгидан ҳам гавжум бўлди.
Учрашувда тармоқ тизимида меҳнат қилиб келаётган 550 нафар ёш ишчи-ходимлар, олий таълим муассасалари талабалари Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Отабек Мусаев, Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артист Фотих Жалолов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Р.Зарикеев ҳамда Нукус шаҳар Хокими А.Данияровлар иштирок этишди.
Учрашув бошида Ўзбекистон Давлат Сатира театрининг маҳоратли актёрлари томонидан Маар Байжиев қаламига мансуб «Қалбим соҳили» номли спектакли намойиш этилди.
Спектаклдан сўнг бевосита мулоқот бошланиб, унда намоиш этилган спектаклнинг тарбиявий жиҳатлари тўғрисида тўҳталиб ўтилди ва ёшларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Очиқ мулоқот давомида касаба уюшмалари фаолияти ҳамда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича викторина ўйини ўтказилди. Саволларга тўғри ва тезкорлик билан жавоб берган 20 нафар ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: