«Оқ кема» болалар дам олиш ва соғломлаштириш ормогоҳида болаларнинг кузги дам олишлари ташкил этилди

Давлат раҳбарларининг ташаббуси билан 2021 йил 24-29 сентябр кунлари Мўйноқ туманидаги “Оқ кема” болалар дам олдириш ва соғломлаштириш оромгоҳида «Меҳрибонлик уйи»нинг Тошкент вилояти Бука тумани ва Хўжайли туманидан 193 нафар тарбияланувчилари дам олдирилди.

Оромгоҳда 5 кунга мўлжанланган маданий тадбирлар, болалар қизиқишлари ва қобилиятлари бўйича турли тўгараклар, болалар студиялари, маҳорат дарслари ва олимпиадалар, викториналар, техник, бадиий, ўлкашунослик ва экология доирасида кўргазмалар, шу билан бирга болаларнинг Муйноқдаги диққатга сазовор жойларга саёҳатлари уюштирилди.

Шунингдек, болалар спорт анжомлари билан тўла жиҳозланган футбол, баскетбол ва волейбол майдончаларида ўйнаб самарали дам олди.