«Касаба уюшмалари куни”га бағишланган спорт мусобақалари

“Қорақалпоғистон худудий електр тармоқлари корхонаси” касаба уюшма қўмитаси томонидан “11-ноябр – Касаба уюшмалари куни” байрами доирасида мини футбол бўйича “Қорақалпоғистон худудий электр тармоқлари корхонаси кубоги” спорт мусобақалари ташкил етилди.

Мусобақа 4 босқичда бўлиб, финал босқичи Нукус спорт мажмуаси майдонида бўлиб ўтди.

Биринчи ўринни Юқори кучланиш тармоқлари хизмати жамоаси, иккинчи ўринни “Подстансиялар хизмати” жамоаси, учинчи ўринни “Қорақалпоғистон худудий электр тармоқлари корхонаси” Қанликўл тумани филиали жамоалари эгаллади.

Ғолиблар корхона касаба уюшма қўмитасининг диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.