Жорий йилнинг 12 май куни Нукус шаҳридаги 32 сонли умумтаълим мактабида корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ишчи-ходимлар ва ёшлар орасида жисмоний тарбия ва спортни ҳамда соғлом турмуш тарзини оммавий тарзда тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш бошқармасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси томонидан ташкил қилинган спортнинг оғир атлетика тури бўйича кўп маротаба Ўзбекистон чемпиони, ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони ва «Мард ўғлон» кўкрак нишони соҳиби Раджапов Алишер Мухадинович ва ушбу мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчилари, жисмоний тарбия фанидан амалиётчилар ва ўқувчилари билан учрашув тадбири ўтказилди. Давра суҳбати давомида чемпион спортчи ўзининг спорттаги эришган натижалари ва босиб ўтган йули хақида гапириб берди. Тадбир якунида ўқувчилар ўзларининг оғир атлетика бўйича қизиқтирган саволларга жавоб берди.
Ўхшаш янгиликлар
«ЖАХОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ»
10.07.2024 17:08:08
4577
Қўмитага муносиб баҳо берилди
12.02.2025 16:22:18
1087
«МЕНИНГ ПРЕЗИДЕНТИМ» мавзусида ижодий ишлар танлови ўтказилмоқда
26.11.2021 15:31:59
9602
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: