Жорий йилнинг 27-июнь куни «27-июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бирлашган қўмитаси томонидан маданий тадбир ташкил этилди.
Тадбир иштирокчиларини Ӯзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раисининг ӯринбосари, Қорақалпоғистон Кенгаши раиси Жалменов Улықбек Абылаевич ва Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бирлашган қўмитаси раиси Аяпов Женисбай Жарылкагановичлар табриклади.
Тадбирда бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг кӯламли ислоҳотлар, ижодкорлик ишларини амалга оширишда, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йулида сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги хайрли ишларида узоқ йиллар давомида фидойи хизмат қилаётган, шунингдек юртимиз Мустақиллигини мустақхамлашда, халқимиз маданияти ва адабиётини ривожлантиришда қўшиб келаётган ҳиссалари ҳамда касаба уюшмалари фаолиятидаги фаоллиги инобатга олиниб бир қатор матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига миннатдорчилик билдирилди.
Ўтказилган тадбирда «27-июнь-Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан «Амударё» журнали, Қорақалпоғистон хабар агентлиги, «Қарақалпақстан баспасы», «Билим баспасы», «Қарақалпақстан спорты», «Қорақалпоғистон тонги», «Еркин Қарақалпақстан», «Қорақалпоғистон жаслары» газеталарида узоқ йиллар мобайнида фидойи хизмат қилаётган ходимлар Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бирлашган қўмитасининг «Фахрий ёрлиқ»лари билан тақдирланди ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.






Spelling error report
The following text will be sent to our editors: