Нукус шаҳрида тиббиёт соҳасидаги ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

2026 йил, 2 апрель, Нукус шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон кенгаши раиси, «Олий Мажлис фахрий депутати» ва «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвонлари соҳиби, Жуқорғи Кенгес депутати  Жалменов Улыкбек Абылевич   иштирокида тиббиёт соҳасида фаолият юритаётган ва таълим олаётган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мазкур учрашувда ёш мутахассислар ва талабалар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилинди, фикр ва таклифлар эшитилди ҳамда соҳадаги долзарб масалаларни муҳокама қилинди.

Очиқ мулоқот давомида иштирокчиларга тиббиёт соҳасида яратилаётган имкониятлар, меҳнат шароитларини яхшилаш, ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди. Шу билан бирга, ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, соҳадаги муаммолар ва таклифларини эркин баён этиш имконига эга бўлдилар.

Тадбир якунида самарали меҳнат олиб бораётган бир катор ёшлар Фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.