Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид ўзгаришлар юзасидан семинар ташкил этилди

Ўқув-семинари жорий йилнинг 2-март куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгашининг ташаббуси билан «Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» газ таминоти филиалида маъсул ташкилотчилари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар иштирокида бўлиб ўтди.

Семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши Меҳнат техник инспектори Б.Утепбергенов ҳамда Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутаҳассиси С.Оразимбетовлар иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг 819-сон қарорнинг мазмун-моҳияти, унда тасдиқланган низом қоидалари ҳамда ушбу қарордаги талабларнинг шарҳини чуқур англаган ҳолда амалда қўллаш тартиби юзасидан батафсил тушунтиришлар берди ўтдилар.