Жорий йилнинг 7 март куни «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚК меҳнат жамоасининг жамоа шартномаси ва унинг иловаларининг 2021 йилда бажарилиши бўйича конференция бўлиб ўтди. Конференцияда 2021 йилда жамоа шартномаси ва иловаларининг бажарилиши бўйича корхона бош мухандиси Б.Хожамбергенов, касаба уюшмаси қўмитаси раиси Б.Аллияров ҳамда тафтиш комиссияси раиси П.Бердимуратовларнинг ҳисоботлари тингланди. Маърузаларда корхонанинг ишлаб чиқариш, иқтисодий, ижтимоий соҳалари тўлиқ қамраб олинди.
Конференцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов сўзга чиқиб мамлакатимизда касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган ишлар ва келгуси режалар ҳақида маъруза қилди.
Конференсияда корхона бош мухандиси Б.Хожамбергенов ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси Б.Аллияров ҳодимларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.
Делегатлар 2021 йилда жамоа шартномаси, унинг иловалари бажарилишини қониқарли, деб топдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: