Суд қарори бажарилди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича меҳнат инспекторларининг 2024 йилдаги ўрганиш режасига мувофиқ Турткул туман тиббиёт бирлашмаси томонидан олиб борилаётган ишларни жамоатчилик асосида ўрганилди.

Турткул тумани тиббиёт бирлашмасига 2024 йил 31 июлда кўриб чиқилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма орқали иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш талаби қўйилди. Аммо, иш берувчи маблағ ажратилмаябди деган баҳона билан ёзма кўрсатма талабини бажармади. Натижада Қорақалпоғистон Республикаси бўйича меҳнат-техник инспектори П.Абдиязов томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судига 2025 йил июл ойида даъво ариза киритилиб, даъво қаноатлантирилди. Ушбу суд қарори асосида Турткул тумани тиббиёт бирлашмаси 104 млн сумга 104 иш ўринларини аттестациядан ўтказди.