“Кенгаш кубоги” ғолиблари аниқланди

Юртимизда меҳнат аҳлининг ҳақиқий байрами — касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни юксак шоду-хуррамлик, руҳий кўтаринкилик ва ифтихор билан нишонланмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан 2020 йилда қабул қилинган қонунга мувофиқ, 11 ноябрь — Касаба уюшмалари куни дея белгиланган бўлиб, қарийб беш йилдан буён мазкур байрам юртимизда кенг нишонланиб, меҳнат аҳли қалбидан чуқур ўрин олди. У халқ меҳри, миннатдорлиги ва меҳнаткашларга бўлган ҳурмат рамзига айланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан жорий йилнинг 7 ноябр куни Қорақалпоқ давлат университетида Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг
120 йиллиги ҳамда “11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни”
байрамига бағишлаб касаба уюшма ходимлари ўртасида спортнинг кичик-футбол тури бўйича “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши кубоги” спорт мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясичнинг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясичнинг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси ўринбосари М.Данияров иштирок этиб, мусобақа иштирокчиларини қутлаб, бажараётган шарафли ишлари билан биргаликда ушбу спорт мусобақасида фаол иштирок этаётганликларини таъкидлаб, жамоаларга муваффақият тилади.

Кун давомида қизғин давом этган спорт мусобақада тажрибали ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиб жамоалар аниқланди.

Бунда: “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши кубоги” учун ташкил этилган спорт мусобақасида 3-ўринни Ўзбекистон Тадбиркорлик,бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳаслари тармоғи жамоаси, 2-ўринни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари тармоғи жамоаси, 1-ўринни Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати тармоғи жамоалари ғолиб деб топилди

Жамоавий ҳисобда ғолиб бўлган Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати тармоғи жамоасига “Касаба уюшмаси кубоги” ҳамда турли номинациялар бўйича ҳамда ғолиб жамоаларга диплом ва қимматбаҳо совғалари ҳам топширилди.