Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллигига спортнинг велоспорт шоссе туридан мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон велоспорт Федерацияси Қорақалпоғистон бўлими ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши билан ҳамкорлигида Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллигига бағишлаб спортнинг велоспорт шоссе туридан ўтказилган мазкур велопойгада 104 нафар ўғил-қизлар ўзаро беллашди.

Тадбир ташкилотчилари мамлакатимизда ёш авлод таълим-тарбияси ҳамда соғлом, етук инсонлар бўлиб етишиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиб берилаётганини таъкидлади. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тағриб қилишда, фарзандларимизни спортга ошно қилиб улғайтиришда бу каби тадбирлар муҳим аҳамият касб етишини қайд етди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллигига бағишлаб ўтказилган мазкур мусобақа иштирокчилар қалбида узоқ вақт сақланиб қолади.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан ғолибларга есдалик совгалар топширилди.