МУРОЖААТЛАР ТАҲЛИЛИ

Бир мурожаат ортида бир инсон тақдири бўлса, мурожаатлар таҳлили соҳалардаги тизимли масалаларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш имконини беради. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгашига келиб тушаётган мурожаатлар мунтазам таҳлил қилиниб, қонун ҳужжатларига мос равишда ўз ечимини топмоқда.

Кенгашга жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар статистикаси таҳлилига кўра, жорий йилнинг 10 ойи давомида жами 583 та мурожаат келиб тушган. Шундан ёзма мурожаатлар 292, оғзаки мурожаатлар 236, электрон мурожаатлар 19, “Ишонч телефони” орқали 36 тани ташкил қилади.

Ушбу мурожаатларнинг 102 шикоят, 480 ариза, 1 таклиф шаклида бўлиб, уларнинг 219 эркак кишилар томноидан, 273 аёл кишилар томонидан, 74 юридик шахслардан, 17 жамоавий мурожаат сифатида берилган.

Шунингдек, жорий йилнинг 10 ойи давомида фуқароларнинг йўллаган мурожаатлар мазмуни бўйича: ҳуқуқий химоя 378, ижтимоий-иқтисодий манфаатларни ҳимоя қилиш 108, меҳнат муҳофазаси 12, касаба уюшмаси ташкилий-ҳуқуқий фаолияти 30, соғломлаштириш 12, моддий ёрдам ажратиш 30, ижтимоий меҳнат муносабатларига оид бошқа масалалар 3, касаба уюшмалари ваколатига оид бўлмаган масала 10 та мурожаатни ташкил қилади.

Мурожаатларни жойига бориб ўрганиш, маълумотлар тўплаш, суд жараёнларида касаба уюшмасидан вакил  сифатида иштирок этиш натижасида 191 та мурожаат қаноатлантирилди  ва 350 таси бўйича тушинтириш берилди.

Ўрганишлар натижасида Кенгаш томонидан меҳнат муносабатларига оид қўлланилган таъсир чоралари натижасида шу йилнинг 10 ойи давомида фуқароларнинг иш ҳақи ва меҳнат муносабатлари билан боғлиқ тўловлар бўйича 138 та шахснинг ҳуқуқи тикланиб, уларнинг фойдасига жами 2 905 036 301 сўм ундирилган, 138 нафар шахснинг ҳуқуқи тикланган.

Инсонларнинг яшаш тарзи ва кайфияти бевосита уларнинг бандлиги, иш ҳақини ўз вақтида олиши, бир сўз билан айтганда, меҳнат ҳуқуқларининг таъминланиши билан боғлиқдир.

Ўйлаймизки, фуқаролар мурожаатларида кўтарилган масалаларни тизимли ҳал этишга қаратилган ҳаракатлар “Инсон қадри учун” тамойилига асосланган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлади.

Айжамал КАРАМАТДИНОВА

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши референти