Яхши дам – меҳнатга ҳамдам!

Божхона ходимларининг дам олиш кунларини мароқли ва мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида бир гуруҳ Қорақалпоғистонлик божхоначиларнинг оила аъзолари билан “Қорақалпоғистон санъат саройи”да маданий ҳордиқ чиқаришлари Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси касаба уюшмаси тамонидан ташкиллаштирилди.

Эстрадамиз ёрқин вакиллари иштирокида бўлиб ўтган концерт дастурига Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасига бириктирилган Нукус шаҳридаги 31-сонли мактаб ўқитувчилари ва “Ёш божхоначилар” тўгараги аъзолари ҳам таклиф этилди.

Божхона ходимларининг бу каби маданий тадбирларга оила аъзолари билан бирга таклиф этилиши уларнинг дам олиш кунларини оила даврасида мазмунли ўтишига ва янги ҳафтада самарали ишлашига замин яратади. Зеро, “Яхши дам – меҳнатга ҳамдам!”