Шу йилнинг 21-22-ноябрь кунлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаббуси билан Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси тизимидаги шаҳар ва туман кенгаш раислари, бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари учун семинар бўлиб ўтди.
Унда, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Ижтимоий ҳимоя масалалари бўлими раҳбари Бегимқулова Шохида Базарбаевна ва Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси Сейтназаров Ерғали Ержанович қатнашди.
Семинар давомида, жамоа шартноманинг 2023 йилда амалга оширилган тадбирлари сарҳисоби ҳамда 2024-2026 йиллар учун мўлжалланган жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш ва тузиш бўйича музокаралар олиб бориш, ижтимоий ҳимоя, жумладан жамоа келишувлари ҳамда шартномаларни белгиланган тартибда расмийлаштириш бўйича тушинтирилди ва семинар якунида фикр алмашилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: