“Спорт – саломатлик гарови” шиори остида спартакиада мусобақалари ўтказилди

Сўнги йиллари барча соҳалар сингари тиббиёт соҳасида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099 сонли Фармони асосида ходимлар орасида спорт мусобақаларини ташкил этиш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва оммавий спортга кенг турда жалб этиш орқали соғлом турмуш тарзи тарғиботи бўйича қатар тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тиббиёт соҳасида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида Спартакиада мусобақаларини мунтазам равишда ташкил этиш ва ўтказиш дастурга айланган.

2022-йилнинг 21 май куни Нукус Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми спорт базасида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ходимлари ўртасида оммавий спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали ходимлар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида спортнинг армрестлинг, шашка, стол тенниси, енгил атлетика, дартс, арқон тортмоқ турлари бўйича Спартакиада мусобақалари ўтказилди.

Спартакиадани Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Байбосынова Лизахан Алламбергеновна очиб берди ва мусобақа иштирокчиларига омадлар тилади.

Спартакиада якунида умумжамоа ҳисобида:

2-сонли Нукус тиббиёт коллежи – I ўринни;

Тўрткул тиббиёт коллежи – II ўринни;

Хўжайли Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми – III ўринни эгалладилар.

Cпартакиаданинг 1-,2-,3-ўрин ғолибларига Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан тегишли даражадаги мусобақа кубоги, медальлар, дипломлар ҳамда баҳоли совғалар тантанали равишда топширилди. Шунингдек, Спартакиада мусобақаларининг «Энг ёши катта иштирокчи», «Энг ёш иштирокчи», «Энг моҳир ҳаваскор иштирокчи», «Ғалабага бўлган интилиши учун» номинациялари бўйича ғолиблари диплом ва баҳоли совғалар билан тақдирландилар.