7-сентябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши мажлислар залида Сенатор, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари У.А.Жалменов рахбарлигида Қорақалпоғистон Республикасини жиноятчилик ва ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш ҳамда «Аёллар дафтари» тизимининг 4-босқич ижроси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Мажлисга касаба уюшмалари Республика кенгашлари раис ўринбосарлари Б.Ф.Султонов, С.С.Тўхтаев, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Х.Ахмедова ва тегишли вазирлик ва идораларнинг рахбар, ҳодимлари иштирок этти.
Йиғилишда сўзга чиқганлар Қорақалпоғистон Республикасини жиноятчиликдан ва ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш ҳамда «Аёллар дафтари» тизимининг 4-босқич ижросини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан Республика, туман ҳамда шаҳар штаби аъзоларига тушунтириш ва кўрсатмалар бериб, вазифалар белгилаб олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: