Ёшларнинг корхонага ташрифи

Бердақ номидаги Қорақалпок давлат университетининг бир қатор талаба ёшларининг Нукус шаҳрида жойлашган “IMZO” бренди билан фаолият юритувчи, йирик ишлаб чиқарувчи корхонага ташрифи ташкил этилди.

Ушбу тадбирни ташкил қилишдан мақсад олий ва ўрта махсус таълим муассасалари талабаларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб қилиш, келажакда муносиб иш жойини топишга кўмаклашиш ҳамда республика ҳудудларидаги йирик корхоналар фаолияти билан таништириш ҳисобланади.