“Саломатлик спартакиадаси” спорт мусобақалари ўтказилди

Республикамизнинг барча ҳудудларида аҳолининг кенг қатламлари ўртасида Мустақиллик байрамига бағишлаб, таниқли илм-фан намояндалари, ижодкор зиёлилар, маданият ва санъат арбоблари иштирокида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғояни ўзида мужассам этган маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий-спорт тадбирлар ташкил этилиб келинмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясичнинг Қорақалпоғистон Кенгаши ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясичнинг жисмоний тарбия ва спорт ишлар бошқармаси билан биргаликда мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги олдидан касаба уюшмаларига аъзо корхона ва ташкилотларнинг ишчи-ходимлари ўртасида Қорақалпоқ давлат университетида спортнинг стритбол, валейбол, банминтон ва стол тенниси турлари бўйича “Саломатлик спартакиадаси” спорт мусобақалари ташкил этилди.

Мусобақада Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясичнинг Қорақалпоғистон Кенгаши, тармоқ касаба уюшмалари Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раислари, маъсул ташкилотчилар ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этди ҳамда мусобақа иштирокчиларига мувоффақиятлар тилади. Мусобақада тармоқлардан сайланди 9 та терма жамоадан 135 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар иштирок этди.

Кун давомида спорт мусобақалари қизғин давом этиб тажрибали ҳакамлар ҳайъати томонидан биринчи ўринни Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси тармоқ жамоаси, иккинчи ўринни Ӯзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси тармоқ жамоаси, учинчи ўринни Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тармоқ жамоалари ғолиб деп топилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясичнинг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан тармоқлар аро умумий жамоавий ҳисобда 1-,2- ва 3-ўринларни эгаллаган ҳамда қолган иштирокчилар учун диплом ва совғалар берилди, шунингдек, энг йўқори бал тўплаб 1-ўринни эгаллаган жамоа Самарқанд вилоятида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси босқичига йўлланма олди.