Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбир

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан 9 май – «Хотира ва қадрлаш куни» байрами муносабати билан аҳоли саломатлиги йўлида жонларини фидо қилган тиббиёт ходимларини хотирлаш, улар оиласи ва яқинлари ҳолидан хабар олиш, шунингдек, кўп йиллар соҳада фидокорона меҳнат қилган ва ҳозирда нафақада бўлган меҳнат фахрийлари, касаба уюшма фаолларини қадрлаш, уларни эътироф этиш мақсадида акция эълон қилинган.

Ушбу акция доирасида жорий йилнинг 6 май куни Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан кўп йиллар мобайнида соҳа ходимларини ижтимоий-иқтисодий ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келган ва ҳозирда меҳнат нафақасида, шунингдек, ўзининг асосий мутахасссислиги бўйича ишлаётган касаба уюшмаси фаолларининг хизматларини эътироф этиш ва қадрлаш мақсадида тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тадбирга тармоқ муассасаларининг касаба уюшма қўмиталарида ишлаб кетган касаба уюшмаси фаоллари таклиф этилди.

Табдирда сўзга чиқган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси ўринбосари М.Данияров, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Л.Байбосыновалар тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклаб, касаба уюшма кўмиталари фаолларининг кўп йиллик меҳнатларини эътироф этиб, уларга Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тайёрланган 17 та Қадрномаларни шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан тайёрланган қимматбаҳо совғаларни тантанали равишда топширдилар.

Ўз навбатида сўзга чиқган касаба уюшмаси фаоллари кўрсатилаётган иззат-ҳурмат ва эътироф учун ўзларининг чуқур миннатдорчиликларини билдириб ўтдилар.

Тадбир сўнгида касаба уюшмаси фаолларига байрам дастурхани ташкил этилди.

Ушбу тадбирлар билан бир қаторда жойларда муассаса касаба уюшма кўмиталари томонидан иш берувчилар билан ҳамкорликда 9 май – «Хотира ва қадрлаш куни» байрами муносабати билан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан таёрланган 72 та Яднома соҳада самарали меҳнат қилиб, вафот этган соҳа ходимларининг оила аъзоларига, ҳамда соҳада кўп йиллар ишлаган ва ҳозирда нафақада бўлган фахрийларга 115 та Қадрномалар, шунингдек, кўп йиллар мобайнида соҳа ходимларининг ижтимоий-иқтисодий ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келган касаба уюшма фаоларига 12 та Қадрномалар ва Ўзбекистон соқлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан тайёрланган қимматбаҳо совғалар топширилди.