«7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни»

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти 1948 йил 7 апрель куни ташкил топган. Ушбу сана Жаҳон саломатлик куни сифатида бутун дунёда байрам қилинади, турли акция ва тадбирлар ўтказилади. Хусусан, юртимизда ҳам кенг аҳоли қатламини қамраб олувчи кичик марафон, спорт мусобақалари ташкил этилади.

Шунингдек, Ўзбекситон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январьдаги ПФ-60-сонли Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишда давлат дастурининг бажарилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерaциясининг Қорақалпоғистон Кенгашининг 2022 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ “7 апрель – Бутунжаҳон cаломатлик куни” муносабати билан юриш марафони ўтказилди.

Юриш марафони Нукус шаҳридаги Дўстлик канали бўйлаб бошланиб «Туран» стадионида якунланди, унда 1000 га яқин корхона ва ташкилотларда ишлаётган ёшлар фаол иштирок этишди. Стадионда марафон иштирокчилари эрталабки бадан тарбия машқлари билан давом этди.