Аёлни эъзозлаш – эзгулик ва адолат мезони

“Аёлни эъзозлаш – эзгулик ва адолат мезони” деган ғоя остида ўтказиладиган “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги”да тармоқ касаба уюшмалари томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Спорт нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида аёллар ўртасида бир қатор спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.

Жумладан барча соҳаларда фаолият юритаётган аёллар ўртасида спортнинг валейбол, шахмат, шашка, дартс ва стол тенниси, стритбол турлари бўйича мусобақалари ўтказилмоқда. Мусобақада жами 2285 нафардан ортиқ аёллар қатнашди ва ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ҳукуматимиз томонидан илгари сурилаётган барча соҳалардаги ислоҳотларни изчил амалга оширишга, Ватанимиз тараққиёти, турмушимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга, турли соҳа тизимида самарали фаолият юритаётган ҳамда оилалар мустақкамлигини таъминлашда ўз хиссасини қўшаётган фаол хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни эъзозлаш, рағбатлантириш, наъмунали касбий маҳорати билан барчага ўрнак бўлган меҳнат фаҳрийларини шарофлаш шўнингдек, кам таъминланган оилаларнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида тармоқ касаба уюшмалари томонидан жами 154 нафардан аёлларга қиммат баҳо совғалар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Шунингдек, байрам муносабати билан соғлиқни сақлаш соҳасида фаол меҳнат қилаётган 3 нафар ходимга соғлиқларини мустаҳкамлаш учун санаторийларга бепул йўлланмалар берилди.

Байрам тадбирлари давом этмоқда.