Нукус халқаро аэропортида миллатлараро тотувлик, бағрикенгликни тадбиқ этиш мақсадида рус шоир ва ёзувчиси А.С.Пушкин ижодига бағишланган маърифий тадбир ташкил этилди. Ўтказилган тадбирда республика «Дўстлик уйи»дан рус миллий-маданий маркази фаоллари, Нукус шаҳридаги «Темурийлар мактаби» ўқувчилари меҳмон бўлишди.
Тадбирни аэропорт маъмурияти ва касаба уюшмаси номидан Р.Х.Алланиязов очди ва олиб борди. Бундан сўнг маданий марказ вакиллари Пушкин ижодига доир ўзларининг турли саҳна кўринишларини намойиш этиб, унинг шерларидан парчалар ўқиб берди.
Тадбир сўнгида икки томон вакиллари бир бирига ўз миннатдорчилигини билдирди ва учрашув кечаси концерт дастури билан давом этди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: