Бугунги кунда Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда хотин-қизларга ғамхўрлик қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизда гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизларнинг жамият ҳаётининг барча соҳада ўз қобилиятини намоён этиши учун кенг имкониятлар яратиш, уларни ҳунармандчилик ва тадбиркорликга ўргатиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга ёрдам бериш мақсадида “Aёллар дафтари”ни татбик этиш, олий ўқув юртларида таълим олаётган қизларнинг контракт тўловларини тўлаш, фидойи, иқтидорли қизларнинг ўрнини муносиб баҳолаш каби қатор ишлар амалга оширилаётгани опа-сингилларга ва дилбар қизларимизга кўрсатилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрликнинг аниқ намуна бўлиб топилади.
Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни эъзозлаш, барча соҳаларда самарали фаолият юритаётган ҳамда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшаётган фаол хотин-қизларни рағбатлантириш, намунали касбий маҳорати билан барчага ўрнак бўлган меҳнат фахрийларини шарафлаш ишларида касаба уюшмалари да фаол иштирок этмоқда.
Жамоа келишувлари ва шартномалари орқали давлат дастури асосида, “Касаба уюшмалари-хотин қизларга” акцияси доирасида 5149 нафар хотин-қизларга сўмлик совғалар топширилди, Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан касаба уюшмалари томонидан иш уринлари яратишнинг манзилли дастури асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож 26 нафар хотин қизлар учун янги иш уринлари яратилди, Муйноқ, Қунғирот, Қораўзяк ва Тахтакўпир туманларида ташкил этадиган 1 тадан енгил конструкцияли “Аёллар гўзаллик салонлари” ташкил этилди ва 16 нафар аёл-қизлар иш билан таъминланди.
Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастури асосида янгидан корхона ташкил этиш орқали жами 36 та лойиха молиялаштирилиб 425 нафар хотин қизлар доимий иш билан таъминланди.
Ўй шароитида даромад манбаига эга бўлишига имконият яратиш мақсадида, 228 нафар хотин қизларга печь, 290 та тикув машиналари, 110 нафарига иссиқхоналар қуриб берилди натижада 628 нафар хотин қизларнинг ўй шароитида бандлиги таъминланди.
Шу билан бирга, 1852 нафар хотин-қизлар (шундан, 292 нафар бепул) санаторийларда соғломлаштирилди, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастури асосида Қороқолпоғистондаги диққатга сазавор жойларга 5 минга яқин, Самарқанд, Бухора, Хива шаҳарларига 3 мингдан ортиқ ишловчи хотин-қизларнинг саёхатлари ташкил этилди,
“Аёллар спартакиада”си доирасида 762 спорт мусобақалари ташкил этилиб, уларда 25 минг 165 нафар ходимлар ишитрок этди.
2022 йил 4 март куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Ҳотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” мавзусида байрам кечаси ўтказилди.
Унда мамлакатимиз шаҳар ва туманларидан келган онахонлар, жамият ҳаётининг барча соҳаларида фаол иштирок этаётган хотин-қизлар, турли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.
Тадбирни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари, Қорақалпоғистон Кенгаши раиси, сенатор У.A.Жалменов очиб, ўз сўзида Президентимиз Ш.Мирзиёев хотин-қизларимизнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, жамиятда ўз ўрнини белгилашда ташаббуслари катта аҳамиятга эга эканини, шу билан бирга, мамлакатимизда хотин-қизлар учун кенг имкониятлар яратилганлиги таъкидлади. Улар меҳнатсеварлиги, матонатлилиги туфайли ҳар қандай соҳада эркаклар билан қадомлари баробар хақида гапирди. Шу билан бирга аёллар муаммоларини ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Aёллар дафтари” йўлга қўйилиб ва бу йўналишда аёл-қизларнинг бантлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ургатиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича бир қанча чоралар амалга оширилиб жами 48 477 нафар аёлларнинг муаммолари ҳал этилганлиги ҳақида айтди.
Байрам кечаси давомида Ватанимизнинг ривожланиш йўлида самарали меҳнат қилаётган, жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги фидойи хотин-қизлар ва нуроний оналаримиз Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан Фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбир давомида концерт дастури барчага ҳуш кайфият бағишлади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: