Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури бўйича амалий тадбирлар режаси»да жорий йилда долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни муҳокама қилиш учун касаба уюшмалари фаоллари ва иш берувчиларнинг Ҳукумат, вазирликлар, идоралар вакиллари билан жамоатчилик эшитувларини ташкил этиб бориш, бунда меҳнаткашлар иш жараёнида дуч келаётган муаммо ва таклифларни муҳокама қилиш орқали ечим топишга эришиш белгиланган.
Ушбу муносабат билан 2026 йил 21 август санасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши мажлислар залида Қорақалпоғистон касаба уюшмалари фаолларининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вазирликлар, идоралар вакиллари билан биргаликда «Меҳнат соҳасидаги долзарб аҳамиятга эга масалалар» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши раиси Улуғбек Жалменов очиб берди ва олиб борди.
Давра суҳбати дастури асосида Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири П.Торемуратовнинг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги: «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» мавзусидаги маърузаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бўлим мудири Д.Алланиязовнинг «Бюджет ташкилотларида иш ҳақи, ижтимоий ҳимоя ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини молиялаштириш масалалари» ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг меҳнат ҳуқуқ инспектори Б.Даулетбаевнинг «Меҳнат соҳасидаги қонун устуворлигини таъминлаш борасдаги муаммолар ва ечимлар» туғрисидаги маърузалари тингланди.
Бундан сўнг касаба уюшмалари фаоллари, муассаса ва корхоналар томонидан аҳолининг бандлигини таъминлаш, уларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини кучайтириш, хизмат сафари пулларини тўлаш масалалари, шунингдек, бугунги кунда қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш соҳаларида энг кўп учрайдиган муҳим муаммолардан бири норасмий бандлик ва меҳнат муносабатларини меҳнат шартномаси билан расмийлаштирмасдан ишлаш ҳолатлари, меҳнат шартномасини расмийлаштирмасдан ишлаётган фуқароларнинг иш ҳақи, меҳнат таътили, ижтимоий суғурта, пенсия стажи ва меҳнатни муҳофаза қилишга оид ҳуқуқ ва кафолатларини таъминлашда учраётган муаммолар ҳамда уларнинг оқибатлари ҳақида, «UzASBO» дастурини Меҳнат кодекси талабларига мослаштириш бўйича берилган саволларга тегишли вазирлик, бошқарма ва ташкилотлар вакиллари ўз жавоб-таклифларини берди.
Шунингдек меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик, ҳал етиш лозим бўлган алоҳида масалалар бўйича тегишли вазирликлар, муассаса ва ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб бориш кераклиги таъкидлаб ўтилди.
Тадбирда 61 нафар касаба уюшма фаоллари ва хамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этилар.







Spelling error report
The following text will be sent to our editors: