Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Нукус шаҳар Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни ва «Касаба уюшмаларига 120 йил» байрамлари муносабати билан ички ишлар ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Ушбу тадбирда иштирок этган хотин-кизлар ҳар бири олти кишидан иборат 12 та гуруҳда ўзора баҳслашиб, заковати, билим даражасини ва бор маҳоратини ифода этишди.
Ўйин давомида жамоалар берилген саволларга тезкорликда жавоб бердилар ва этироф этилдилар.
Ғолиб бўлган жамоаларга ташкилотчилар Ўзбекстон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Тадбир якунида 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни» ва «Касаба уюшмаларининг 120 йил» байрамлари муносабати билан касаба уюшмали фаолиятида фаол иштирок этаётган 10 нафар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимларига Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши раиси Д.Қутлымуратова томонидан Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.






 
					 
						 
						 
						
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: