Спортнинг кичик футбол тури бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди

Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари касаба уюшмаси Қорақолпоғистон Республикаси бирлашган қўмитаси тизимидаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларида ишловчи ходимлар ўртасида спортнинг кичик футбол тури бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди.

“Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги” муносабати билан ўтказилган спорт мусобақасида Тўрткўл, Нукус, Хўжайли, Тахиатош туманлари ва Нукус шаҳри ободонлаштириш бошқармалари, Қорақалпоғситон Республикаси. Тоза ҳудуд ДУК, Ободонлаштириш Департаменти, Нукус шаҳар 1 ва 2 сон Политехникуми жамоалари жами 9 та жамоа иштирок этди.

Муросасиз ва қизғин ўтган мусобақада Тўрткўл туман ободонлаштириш бошқармаси жамоаси 1 ўрин, Хўжайли туман ободонлаштириш бошқармаси 2 ўрин ва Тахиатош туман ободонлаштириш бошқармаси жамоаси 3 ўринни эгаллади.

Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар билан тақдирланди.