«Ўзсаноатқурилишбанк»да жамоа шартномасининг бажарилиши муҳокама қилинди ва ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди

Шу йилнинг 14 март куни «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Қорақалпоғистон минтақавий филиалида 2023-2025 йиллар учун имзоланган Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши юзасидан муҳокамаси ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотининг Ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.

Мазкур йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Алиев, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши раиси Р.Мадреимов ва ташкилий ишлар бўлими мудири М.Атамуратовалар иштирок этди.

Тадбирда 2023-2025 йиллар учун имзоланган Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши бўйича Иш берувчи ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари тингланди. Амалга оширилган ишлар кўлами йиғилиш иштирокчилари томонидан қониқарли деб баҳоланди.

Муҳокама мобайнида “Жамоа шартномаси – барқарор меҳнат кафолати” мавзусида жамоа шартномасининг меҳнат муносабатларидаги ўрни ҳақида банк ходимларига батафсил маълумот берилди

Шунингдек, Касаба уюшма ташкилотининг 2020-2025 йил мобайнидаги фаолиятига бағишланган Ҳисобот-сайлов йиғилишида ташкилотнинг 5 йиллик ҳисоботи тингланиб, иштирокчилар томонидан қониқарли баҳоланди. Кун тартибида белгиланган барча масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.