ШАХМАТ – АҚЛ ВА МАТОНАТ МАЙДОНИ

2025 йил 18-апрель куни Нукус шаҳри Ёшлар Марказида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат Федерациясининг Қорақалпоғистон бўлимлари томонидан тасдиқланган қўшма қарор асосида Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги” шахмат мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.

Мусобақада, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясичнинг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазири ўринбосари А.Қалбаев, Ўзбекистон шахмат Федерацияси Қорақалпоғистон бўлимининг ижрочи директори З.Абипов, шунингдек, тармоқ касаба уюшмалари Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раислари ҳамда тегишли ташкилот вакиллари иштирок этди ва мусобақа иштирокчиларига мувоффақиятлар тилади.

Беллашувлар Халқаро шахмат федерациясининг амалдаги қоидалари асосида, рапид йўналишида аёллар ва эркаклар ўртасида ўтказилди. Ҳар бир мусобақа 7 турда швейцарча тизимда бўлиб ўтди. Иштирокчиларга ўйин охирига қадар 10 дақиқа вақт берилди, биринчи юришдан бошлаб ҳар юришга 2 сониядан вақт қўшиб борилди.

Мусобақанинг ҳал қилувчи, якуний босқичида шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 52 нафар интеллектуал салоҳият эгалари Республика босқичига йўлланма ўзаро куч синашди. Ҳар бир юриш, ҳар бир қарор шахматнинг ақл ва матонат майдони эканлигини яна бир бор кўрсатди.

Кун давомида спорт мусобақаси қизғин давом этиб тажрибали ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиблар аниқланди.

Бунда:

Аёллар ўртасида 3-ўринни Чимбой тумани иқтисослаштирилган мактаб ўқитувчи Бекмуратова Гулсауир Джалгасбаевна, 2-ўринни Тўрткўл тумани 17-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Досчанова Садокат Алламбергеновна, 1-ўринни Тахиатош тумани спорт мактаби мураббийи Тораева Айна Оразмухаммедовна қўлга киритди.

Эркаклар ўртасида 3-ўринни Нукус шаҳар 42-сонли умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиси Дилимбетов Саламат Кдырбаевич, 2-ўринни «Қорақалпоқ сув таъминоти» АЖ Бўзатов филиали раҳбари Балтабаев Мурат Жумабаевич, 1-ўринни Кайпанов Рустем Пердебай уғли эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясичнинг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Биринчи ва иккинчи ўрин ғолиблари 28-30 апрел кунлари Тошкент шахрида бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубоги” мусобақасида беллашади.