Мамлакатимизда “11 ноябрь – Ўзбекистон касба уюшмалари куни” 2021 йилдан бошлаб, хар йили кенг нишонланиб келинмоқда. Байрам тадбирлари барча буғиндаги касаба уюшмалари ташкилотлари масъуллигида корхона, ташкилот ва муассасаларда, шунингдек, корхона, ташкилотларда, шунингдек, шаҳар, туман ва Республика миқёсида ўтказилмоқда.
Байрам муносабати билан Ўзбекистон касба уюшмалари Федерацияси тизимида турли кўрик-танловлар ғолибларини, халол ва фидокорона меҳнати билан юрт тараққиётига, касаба уюшмалари фаолиятини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган турли соҳа ходимларини эъзозлаш ва тақдирлаш анъанага айланган.
11-ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан 2024 жыл 1-10 ноябрь кунлари оралиғида «Инсон қадри учун, эл юрт бахти учун!» ғоясини узида мужассам этган мурувват тадбирлари ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши ҳодимлари ва фаоллари билан Нукус шаҳридаги 10-сонли “Нурлы макан” мактаб-интернатидан хабар олинди.
Тадбирда Сенатор, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов иштирок этиб, ушбу мактаб-интернатида тарбияланувчи болалар ва унда ишловчи ходимларнинг хол аҳволи, яшаш тарзи билан яқиндан танишиб улар билан суҳбатлашди.
Мактаб-интернати 200 ўринга мулжалланган бўлиб, ҳозирги кунда 250 ўқувчи ва 223 педагог ўқитувчилар фаолият олиб борилмоқда.
Мактаб-интернатида ишловчи фаол ходимларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши Фаҳрий ёрлиғи ҳамда ўқувчи болаларга совғалар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: