2022 йилда Амударё тумани маҳаллаларида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ва хонадонлар ўртасида иқтисодий кооперацияни кенгайтириш орқали бандлигини таъминлаш ва ишсизликни камайтириш бўйича дастур ишлаб чиқилган.
Ушбу дастурлар доирасида тадбиркор аёл − Тамара Юсупова раҳбарлик қилувчи “Raximboyeva Salomat” ишлаб чиқариш кооперативи томонидан тумандаги 50 нафар, Қитой ОФЙда 17 нафар, Беш овул МФЙда 8 нафар, Тош қальа МФЙда 12 нафар ва Навоий ОФЙ да 13 нафар хотин-қизлар иш билан таъминлаган. 18 та тикув машинасини 77 млн. 500 минг сўмга харид қилинган. Шунингдек, тадбиркор ҳисобидан 50 млн.сўм маблағ ажратилган.
Ушбу ишларни ташкил қилиш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси томонидан 132,3 млн.сўм субсидия ажратиб берилди. Шунингдек, кооперацияни кенгайтириш ҳамда бошқа чекка худудларда тикувчиликни ривожлантириш учун “Raximboyeva Salomat” ИЧК “Микрокредитбанк” АТБ Мангит филиали томонидан 250 млн.сўм имтиёзли кредит ажратиш режалаштирилган.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: