Марказий Осиёдаги энг етакчилардан саналган корҳонага саёхат

Жорий йилнинг 2 июль санасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси ёшлар ишлари бошқармаси билан биргаликда ёшлар учун Кунғирот туманида жойлашган «UZ-KOR GAS CHEMICAL» қўшма корханасига саёхат ташкил этилди.

Ушбу корҳона Марказий Осиёдаги энг йирик ва йетакчи полимер маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланиб, унда 1500 ишчилар фаолият олиб бормоқда. Уларнинг 70 фойизи ёшларни ташкил этади.

Саёҳат давомида ёшлар корҳона фаолияти, унда меҳнаткашлар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Шунингдек, ёшлар корҳона раҳбарияти ва ушбу корҳонанинг касаба уюшмаси раиси билан учрашиб, ўз-аро фикр алмашди.