Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2021 йил 25 апрель кунги 2-27 сон «Хотира ва қадрлаш кунини нишонлашда тармоқ касаба уюшмасининг иштирокини таъминлаш тўғрисида» қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 6 май куни Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар Кенгаши тамонидан 9 май-Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрамини кенг нишонлашда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш, тармоқ касаба уюшмаси тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган фахрийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, ва ҳозирда нафақада бўлган фахрийларга Нукус шаҳар Кенгаши маблағлари ҳисобидан 2 000 000 (икки миллион) сўмдан моддий ёрдам ва совғалар топрширилди. Фахрийларга тармоқ касаба уюшмаси фаолиятининг ривожланишида муносиб ҳисса қўшганлиги эътироф этилиб, уларга шахсан тармоқ Республика Кенгаши раиси номидан миннотдорчилик билдирилди.
Шунингдег, шу куни Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар Кенгаши тасарруфидаги бошланғич касаба уюшмалари раислари лавозимларида меҳнат қилган айни пайтда нафақада бўлган кексалар ҳолидан хабар олиниб уларга Нукус шаҳар кенгаши тамонидан эсталик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: