Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини, имкониятлари чекланган шахсларни, айниқса, эртанги кўнимиз эгаларига манзилли ижтимоий муҳофазасини кўчайтириш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
11-ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан 2023 жыл 2-10 ноябрь кунлари оралиғида «Янги ҳает учун, Янги Ўзбекистон учун!» ғоясини мужассам этган мурувват тадбирлари ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши ҳодимлари ва фаоллари билан Нукус шаҳридаги “Имкон” реабилитация марказига ега давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотидан хабар олинди.
Тадбирда Сенатор, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов иштирок этиб, ушбу марказда тарбияланувчи болалар ва унда ишловчи ходимларнинг хол аҳволи, яшаш тарзи билан яқиндан танишиб улар билан суҳбатлашди.
Марказ 2019 йил март ойида ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда 121 тарбияланувчи болалар 10 та гуруҳда фаолият олиб борилмоқда.
Марказда ишловчи фаол ходимларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши Фаҳрий ёрлиғи ҳамда тарбияланувчи болаларга совғалар берилди.
Шу каби тадбирлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасаруффидаги ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларида ташкил этилмоқда.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: