Ўзбекистон Республикасида кейинги беш йилда имконияти чекланган шахслар, шунингдек, кўзи ожиз фуқароларни манзилли ижтимоий муҳофаза қилиш, уларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 апрелдаги 65 сон баённомаси қарори билан «Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ташкил топганининг 90 йиллигини ўтказиш ва кўзи ожиз фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар режаси»га мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасида ушбу санани муносиб нишонлаш, кўзи ожизлар жамияти, унинг тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган шахсларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022 йил 24 июнь куни Қорақалпоғистон давлат ёш томошабинлар театрида Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг 90 йиллиги ва Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон бўлимининг 85 йиллигига бағишланган маданий кеча бўлиб ўтди.
Маданий кечада Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси, Сенатор У.Жалменов қатнашиб Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг 90 йиллиги ва Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон бўлимининг 85 йиллиги билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Раисининг номидан ҳамда Қорақалпоғистон Кенгаши жамоаси номидан барчани чин қалбдан табриклади.
Шунингдек, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон бўлимининг 85 йиллиги муносабати билан соҳада узоқ йиллардан буён натижали меҳнат қилаётган фидоий ходимлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгашининг «Фахрий Ёрлиғи» ва пул мукофати билан тақдирланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: