“Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлларимиз билан бунёд этамиз!” шиори остидаги республика эсселар танловининг ғолиби аниқланди

Жорий йил 24-27 май кунлари Тошкент шаҳрида эсселар танлавининг Республика босқичи ўтказилиб, бунда барча олий таълим муассасаларидан жами 250 минг нафар талабалар орасидан 42 нафари «Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлларимиз билан бунёд этамиз!» мавзусида ўз ижодий қобилиятларини ёзма таризда синовдан ўтказди.

Танлов натижаси бўйича Бердоқ номидаги Қорақалпоқ давлат университети 1-босқич талабаси Гаппарова Гулёр Улуғбековна биринчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ғолибга 30 миллион сўм мукофат  ҳамда унинг устозига Пирназаров Нурназарга ноутбук топширилди.