Аввал хабар қилинганидек касаба уюшмалари Федерацияси ижроия қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Маънавий ва маърифат маркази ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда 17-18 май кунлари Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида «Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлларимиз билан бунёд этамиз» шиори остида ўтказилаётган Республика эсселар танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Танловда Қорақалпоғистон Республикасидаги 10 та олий таълим муассасидан 3 нафардан, жами 30 нафар талаба қатнашди. Икки ярим соат давомида иштирокчилар «Янги Ўзбекистон менинг тасаввуримда» мавзусида ўз ижодий қобилиятларини ёзма шаклда синовдан ўтказдилар. Ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳар бир ижодий иш одилона баҳоланди. Натижаларга кўра Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти 2-босқич талабаси Калбаева Гулчеҳра Полат қизи биринчи ўринни қўлга киритди. Шунингдек, иккинчи ўрин Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали 2-босқич талабаси Шеримматова Азиза Музаффар кизи, Бердоқ номидаги Қорақалпоқ давлат университети 1-босқич талабаси Гаппарова Гулёр Улуғбековна учинчи ўринни эгаллади.
Ғолиблар ва ўларнинг устозлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан замонавий смарт телефонлари ва даражали диплом билан тақдирланди. Қорақалпоғистон Республикаси босқичида муваффақият қозонган мазкур 3 нафар талаба 24-27 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган танловнинг республика босқичида иштирок этади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: