Жорий йилнинг 7-11 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Мусулмонлар Қазияти, Муҳаммад ибн Ахмад Ал Беруний ўрта махсус Ислом билим юрти, Нукус тумани Ҳокимлиги, Тахиатош туман Ҳокимлиги ва Қишлоқ қурилиш банк Чимбой туман филиали меҳнат жамоаларининг жамоа шартномаси ва унинг иловаларининг 2021 йилда бажарилиши бўйича мажилис бўлиб ўтди. Мажилисда 2021 йилда жамоа шартномаси ва иловаларининг бажарилиши бўйича иш берувчи вакили ва касаба уюшма ташкилоти раисларининг ҳисоботлари тингланди. Мажилисларга Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Кенгаши раиси С.Отеўлиев ва раис ўринбосари М.Атамуратовалар иштирок этиб мамлакатимизда касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган ишлар ва келгуси режалар ҳақида маъруза қилди.
Делегатлар 2021 йилда жамоа шартномаси, унинг иловалари бажарилишини қониқарли, деб топдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: