Болаларнинг қишки ўқув таътили мароқли ва фойдали ўтказилди

2022 йил 2-9 январь кунлари оралиғида болаларнинг қишки ўқув таътилини мароқли ўтказиш мақсадида 7-14 ёшдаги 100 нафар болалар учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига қарашли Мўйноқ туманидаги «Оқ кема» оромгоҳида қишқи дам олиши ташкиллаштирилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан 2021 йил декабрь ойида бўлиб ўтган «Менинг Президентим» ижодий ишлар танловининг III Қорақалпоғистон Республикаси босқичи шаҳар ва туманлар қатнашган ўқувчилар бепул соғломлаштирилди.

Ҳар бир кун мазмунли ўтиш учун барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб болаларга байрам маданиятини ва байрамона кайфиятини шакиллантириш мақсадида уларнинг қизиқишлари ва қобилиятлари бўйича ҳар хил тўгараклар, маданий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар, спорт мусобақалари ҳамда концерт дастурлари бўлиб ўтди.

Оромгоҳда барча қўлайликлар эга бўлган маънавият-маърифат хонаси, бой китоб фондига эга замонавий ахборот-ресурс маркази, керакли асбоп-ускуналар ва энг сўнги намунадаги кўргазмаларига эга тўгарак хоналари бор бўлиб қишқи дам олиш болаларга жуда мазмунли бўлиб ўтди.