Беруний туманида ўқув семинар ва саёр қабул ташкил этилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан 2022 йил 15 апрел куни Беруний тумани Ахборот кутубхона маркази биносида тумандаги тармоқ бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаоллари учун “Бошланғич касаба уюшма қўмитаси фаолиятини устав талаблари асосида олиб бориш” мавзусидаги ўқув-семинари ҳамда касаба уюшма аъзолари билан саёр қабули ташкил этилди.

Ўқув-семинарда тармоқ касаба уюшмаларидан 76 нафар янгидан сайланган бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирок этти.

Ўқув-семинар дастурига асосан: ташкилий ишлар бўлими мудири Г.Илмурадова “Касаба уюшмалари ходимларининг потенциалини ошириш”, “Касаба уюшмаси қўмитаси фаолиятини режалаштириш”, “Бошланғич ташкилотларда ўз қарорлари, юқори ташкилотлардан келган ҳужжатларнинг ижросини мониторингини олиб бориш”, Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири П.Торемуратов “Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда касаба уюшмаларининг ўрни”, “Жамоа келишувлари ва шартномаларини қабул қилиш, амалга ошириш, ижросини таъминлаш”, Кенгаш жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси О.Уразбаев “Касаба уюшмаларининг ҳуқуқий асослари. Меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг тартиби”, меҳнат техник инспектори Б.Утепбергенов “Корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчилик назоратини олиб бориш” “Бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш”, маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими етакчи мутахассиси Б.Мунназаров “Меҳнат жамоаларида маданий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт ишларини ташкил этиш”, ижтимоий суғурта бўлими мудири А.Турсымуратов “Касаба уюшмаси бюджети, ижтимоий суғурта бюджети маблағларини мақсадли сарфланишини назорат қилиш. Меҳнаткашларнинг санаторийларда соғломлаштирилишини ташкил қилиш” мавзуларида назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди.

Ўқув-семинар якунида иштирокчилардан ўқув-семинар юзасидан анкета саволларига жавоблар олинди, тест синовлари ва якуний давра суҳбати ўтказилди.

Шуниндек, тумандаги турли хил тармоқлардаги меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган меҳнаткашларнинг касбий манфаатлари билан боғлиқ бўлган, уларнинг меҳнатга оид, бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва бу борада иш натижадорлигини ошириш мақсадида ўтказилган саёр қабулда 70дан ортиқ касаба уюшма аъзолари иштирок этди.

Саёр қабул давомида меҳнаткашларнинг бугунги кундаги мавжуд муаммо ва саволларига Кенгаш аппарати масъул ходимлари томонидан ҳуқуқий тушинтиришлар берилди.