11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни расман эътироф этилиши муносабати билан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлими таркибидаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари аъзоларидан бир қатор фидойи таълим ва фан ходимлари самарали меҳнатлари учун тантанали равишда тақдирланди.
Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлими томонидан байрам муносабати билан тадбир ташкил этилиб, тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши раиси У.Жалменов, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бўлим бошлиғи Р.Танирбергенов, Нукус шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Б.Акимов, меҳнат фахрийларидан Р.Абдурахманов, З.Эсенбаевлар ҳамда касаба уюшмаси фаоллари, қўмита раислари иштирок этди.
Тадбир давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгаши раиси У.Жалменов сўзга чиқиб, барча иштирокчиларни байрам билан табриклаб, уларнинг таълим соҳасида қилаётган ишларига муваффақиятлар тилади. Шунингдек, иштирокчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, ҳурматли Қ.М.Рафиковнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг, Нукус шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Б.Акимов, меҳнат фахрийси З.Қазақбаевлар сўзга чиқиб, барча иштирокчиларни байрам билан табриклаб, келгуси ишларига муваффақиятлар тилади.
Шунингдек, тадбирда соҳа ривожига, ёш авлод таълим-тарбиясига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир қатор касаба уюшмаси фаоллари, илғор касб эгалари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон кенгашининг «Фахрий ёрлиғи,» Нукус шаҳри ҳокимининг «Фахрий ёрлиғи,» Нукус шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг «Фахрий ёрлиғи» ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлинмаси кенгашининг «Фахрий ёрлиғи» билан тақдирланиб, уларга қимматбаҳо эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Ўтказилган тадбир касаба уюшмаси фаолларининг кайфиятига кўтаринкилик бағишлаб, уларнинг келгуси масъулиятли ва шарафли фаолиятида янги куч-ғайрат ва илҳом бағишлади. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси бундан буён ҳам ҳар бир меҳнаткашнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш йўлида сидқидилдан хизмат қилишда давом этади.





Spelling error report
The following text will be sent to our editors: