11 ноябр – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» ҳар йили кенг нишонланиб келинмоқда. Байрам тадбирлари барча бўғиндаги касаба уюшмалари ташкилотлари масъуллигида корхона, ташкилот ва муассасалар миқёсида ўтказилиши йўлга қўйилган.
Байрам муносабати билан меҳнат жамоаларида ходимлар билан учрашувлар ва очиқ мулоқотлар ўтказилиб, ушбу тадбирларда касаба уюшмаларига аъзолик афзалликларини тарғиб қилиш, Янги Ўзбекистоннинг Янги касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни аҳолига етказиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлими таркибидаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан меҳнат жамоаларида байрам тадбирларини кўтаринки руҳда ўтказиш учун турли мазмундаги тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, шу асосда белгиланган тартибда Иш берувчилар билан ҳамкорликда тадбирлар ўтказилмоқда. Таълим муассасаларида «Янги Ўзбекистон – Янги касаба уюшмалари» шиори ёзилган баннер ва плакатлар ёпиштирилган.
Шундай тадбирлардан бири, жорий йилнинг 4 ноябрь куни Нукус шаҳар 4-сонли умумий ўрта таълим мактаби бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан мактаб ўқитувчилари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди. Ўтказилган интеллектуал ўйинда мактабдаги фан методик бирлашмалари аъзоларидан тузилган жамоалар иштирок этди. Ўйин шартларига кўра, иштирокчи гуруҳларга мантиқий саволлар, касаба уюшмалари соҳасига оид саволлар берилиб, ўйин якунида энг зукко, энг чаққон деган гуруҳлар аниқланди.
Ғолиб бўлган ўйин иштирокчиларига Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Нукус шаҳар бўлими кенгаши томонидан тайёрланган совғалар топширилди.
Шунингдек, шу куннинг ўзида олдиндан белгилаб олинган режага асосан Нукус шаҳар 6-сонли умумий ўрта таълим мактабининг мажлислар залида меҳнат жамоаси учун «Янги Ўзбекистон – Янги касаба уюшмалари» мавзусида маънавият соати ўтказилди. Тадбир давомида касаба уюшмаларининг ходимлар ҳаётида тутган ўрни, олиб бораётган ишлари, эришган ютуқлари ҳақида тушунчалар берилиб, ўз навбатида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларини бериб, қимматли жавоблар олишга эришди.
Бундай тадбирлар белгиланган тартибда, режа асосида бошқа таълим муассасаларида давом эттирилади.





Spelling error report
The following text will be sent to our editors: